Линклар

Ироқда собиқ жангари озод қилинди


Буюк Британия ва Ироқ расмийларига кўра, АҚШ ҳарбийлари Ироқда америкалик аскарларни ўлдиришда гумон қилинган шиа жангарисини озод қилган.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ироқ ҳукумати ва зўравонликлардан воз кечган гуруҳлар ўртасида эришилган миллий муроса келишувига мувофиқ Лаит ал-Ҳазалий якшанба куни озод этилган.

Ҳазалий ва унинг акаси 2007 йилнинг 20 январида Карбалода АҚШ ҳарбийларига қарши уюштирилган ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибс этилган эди. Мазкур хуружда америкалик беш аскар нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG