Линклар

Теҳрон кўчалари сайлов марказига айланди


Ислоҳот истаëтган ўн минглаб эронликлар душанба кечқурун ўз қўлларида кўтарган Мусавий сурати остига "Дунëга янги салом!" деган шиор ëзиб чиқдилар.

Ислоҳот истаëтган ўн минглаб эронликлар душанба кечқурун ўз қўлларида кўтарган Мусавий сурати остига "Дунëга янги салом!" деган шиор ëзиб чиқдилар.

12 июн кунга белгиланган президентлик сайлови яқинлашар экан¸ Эрон пойтахти кўчаларида 1979 йилги Ислом инқилобидан бери кузатилмаган кучли эҳтирослар авжга чиқиб бормоқда.

Келаëтган жума куни ўтказиладиган Эрон президентлигига сайловлар арафасида мамлакат кўчалари сиëсий фаоллигини намойиш қилишга аҳд қилган сайловчилар билан тўлиб бормоқда.

Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Теҳронда бўлиб ўтган сайловолди тадбирларида ўн минглаб эронликлар иштирок этди.

Ҳозирга қадар Эрон кўчаларини асосан иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнежад тарафдорлари тўлдирган бўлса¸ унинг ислоҳотчи рақиблари ҳам тобора ўз борликларини кўрсата бошладилар.

8 июн куни Теҳрондаги энг йирик номозгоҳда йиғилган Аҳмадийнежаднинг ўн минглаб тарафдорлари асосий диққат ва ҳиссиëтларни¸ 12 куни унинг асосий рақиби бўлиши кутилаëтган Мир Ҳусайн Мусавийни ëзғиришга сарфладилар.

Иқтидордаги президентнинг душанба кунги тадбирда шахсан қатнашмагани ҳам¸ унинг тарафдорлари руҳини тушира олмади. Айтилишича¸ оломон орасидан ўзига йўл топа олмаган Аҳмадийнежад¸ белгиланган нутқини ўқий олмай¸ жўнаб кетган.

Агар шу пайтгача энг йирик номозгоҳ ва стадионларни фақат президент Аҳмадийнежад тафадорлари тўлдириб келган бўлса¸ душанба кечқурун унинг мухолифлари ҳам бу борада беллашишга қодирликларини намоëн қилдилар.

Ислоҳотчи собиқ бош вазир Мусавийнинг минглаб тарафдорлари Теҳрон шимолидан жанубига қадар чўзилган энг узун шоҳкўча бўйлаб бир-бирларини қўлини ушлаган ҳолда инсон занжири ясадилар.

Бир занжирга бирлашган ислоҳот тарафдорлари ўзларига “Ëлғон таъқиқланган“ деган шиорни асосий талаб қилиб танладилар.

Мусавий тарафдорларидан бири Марям бу тадбир руҳини Озодликка шундай тасвирлади:

- Одамлар шоҳкўча ўртасидан¸ унинг атрофида йўлакларда юриб¸ Аҳмадинежад ҳукуматини очиқчасига танқид қилмоқдалар. Биз ëлғонлар ва сафсатабозликдан тўйдик¸ бугун ҳамма ëлғонга қарши овоз чиқармоқда¸ дейди Фардо радиоси билан суҳбатда теҳронлик Марям.

Душанба кечқурун Теҳрон марказий майдони ва шоҳкўчасида бўлиб ўтган икки сайловолди тадбири тинч якун топган бўлса-да¸ улар туфайли пойтахтда транспорт қатнови фалаж ҳолга келди.

Айтилишича¸ Аҳмадийнежад ва Мусавий тарафдорлари бир нуқтада бир-бирларига тўқнаш келишган бўлса-да¸ улар ўз номзодлари ҳимоясига шиорлар айтиб¸ байроқларни силкитганча¸ тўқнашувсиз тарқаб кетган.

Душанба куни Аҳмадийнежад ва Мусавий тарафдорлари биргаликда Теҳрон кўчаларида 1979 йилги исломий инқилобдан бери мисли кўрилмаган оломонга айланди.

Сайловга атиги уч кун қолганида катта сонли ўз тарафдорларини кўчага олиб чиқишни уддалаган икки асосий рақиб лагери¸ сайлов куни ҳам ўз тарафдорлари фаоллигининг юқори бўлажагига умид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG