Линклар

logo-print

АҚШ Пхеньянга норозилик билдирди


Шимолий Кореяда 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган америкалик икки журналист яқинлари расмий Пхеньянга мурожаат қилиб, уларни авф этишни ўтиниб сўрадилар.

Лаура Линг ва Эуна Ли яқинларининг қўшма баёнотида айтилишича, оила-аъзолари журналистларга тайинланган жазо ҳукмидан ҳайратга тушган.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати журналистларга қўйилган айбловлар асоссиз эканини таъкидлаб, Шимолий Корея ҳукуматини америкаликларни озод этишга чақирди.

АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Пхеньянни журналистлар ишига сиёсий тус бермаслик ва инсонпарварлик нуқтаи назаридан уларни озод этишга ундади.

- Биз журналистларга белгиланган жазо муддати ҳамда суд жараёни махфий бир тарзда ўтказилганидан чуқур ташвишдамиз. Уларнинг озод этилишига эришиш учун имконимиз борича ҳаракат қиламиз, барча каналларни ишга соламиз ва Шимолий Кореяни яна бир бор журналистларни инсонийлик нуқтаи назардан келиб чиқиб, зудлик билан озод этишга чақирамиз, деди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG