Линклар

logo-print

Гуантанамо маҳбуси АҚШга келтирилди


АҚШ Адлия вазирлигининг билдиришича, Гуантанамодан АҚШга кўчирилиши кутилаётган биринчи маҳбус бугун Нью Йоркка келтирилган.

Бу ерда Танзания фуқароси Аҳмад Ҳалфан Ғилоний маҳкама тортилади. Унга 1998 йилда Африкадаги АҚШнинг икки элчихонасига қилинган ҳужумга алоқадорлик айби илгари сурилмоқда.

Ғилоний 2004 йилда Покистонда қўлга олиниб, икки йилдан сўнг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасига кўчирилган эди.
АҚШ президенти Барак Обама жорий йил якунига қадар Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG