Линклар

Гуантанамо тутқуни айбини тан олмаяпти


Ню Йоркдаги маҳкамага келтирилган Гуантанамо ҳарбий қамоқхонаси маҳбуси ўзига қўйилган айбловларни тан олмади.

Танзания фуқароси Аҳмад Ҳалфан Ғилоний 224 киши, жумладан, 12 америкалик ўлимига сабаб бўлган 1998 йилги Танзания ва Кениядаги АҚШ элчихоналарига қилинган ҳужумга алоқадорликда айбланмоқда.

Ғилоний 2004 йилда Покистонда қўлга олиниб, икки йилдан сўнг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасига кўчирилган эди.

У айбига иқрор бўлса, ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.

АҚШ президенти Барак Обама жорий йил якунига қадар Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга ваъда берган.
XS
SM
MD
LG