Линклар

Авиаҳалокат қурбонлари қидирилмоқда


Air France ширкатининг ўтган ҳафта ҳалокатга учраган рейси йўловчиларидан 41 тасининг жасади Атлантика уммонидан топилган. Бу ҳақда Бразилия ҳаво кучлари расмийлари ахборот агентликаларига маълум қилди.

Уларга кўра, ҳалокат қурбонларининг жасадлари Бразилия қирғоқларига кема ва вертолетларда олиб ўтилмоқда. Сўнгроқ жасадлар шахси аниқланиб қариндошларига берилади.

31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Рио де Жанейродан Парижга парвоз қилган А-330 аэробуси ҳаво гирдобига тушиб қолган.

Парвоз бошланганидан икки ярим соат ўтиб, радио алоқа йўқолган, яна бироз вақтдан кейин радарлар экранидан йўқолган эди.

Ҳалокатга учраган А-330 учқичи бортида ҳаммаси бўлиб 228 одам бўлган.
XS
SM
MD
LG