Линклар

Покистонда меҳмонхона портлатилди


Пешовар шаҳрида ҳудкуш ҳужумчи тарафидан содир этилган портлашдан камида 11 одам ҳалок бўлган, 70 дан зиёд одам жароҳатланган.
Полициянинг билдиришича, кучли портлаш Пешовар шаҳрининг хорижликларга гавжум, беш юлдузли меҳмонхонада рўй берган.

Ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида бир қанча хорижликлар борлиги айтилмоқда.

Жумладан, БМТнинг қочқинлар идорасига ишловчи Сербия фуқароси портлашдан ҳалок бўлган.

Хабарларга кўра, ҳужумчилар меҳмонхонага бостириб киришган, кейин портлаш рўй берган.
XS
SM
MD
LG