Линклар

logo-print

Сколари ўзбекларга мураббийлик қилади


Бразилиялик Луис Фелипе Сколари Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" футбол жамоасига мураббийлик қиладиган бўлди.

Ўзбекистоннинг етакчи клуби 60 яшар Сколари билан 18 ойга мўлжалланган шартномани имзолаган. Бироқ унга қанча ҳақ тўланиши сир тутилмоқда.

Луис Фелипе Сколари бундан аввал Британиянинг донғи кетган "Челси" футбол клуби ҳамда Португалия миллий жамоасига мураббийлик қилган.

Сколари тўрт ой аввал "Челси"нинг муваффақиятсиз чиқишлари ортидан ушбу клубдан ҳайдалган эди.

Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" футбол клуби президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишлилиги айтиладиган "Zeromax" ширкати тарафидан молияланади.
XS
SM
MD
LG