Линклар

Пешоварда қурбонлар ортмоқда


Покистон расмийларига кўра, Пешовардаги 5 юлдузли меҳмонхонада содир этилган портлаш қурбонлари сони 16 кишига етган.

Сешанба куни худкуш тарафидан содир этилган ушбу хуружда камида 60 киши тан жароҳати олди.

Ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида бир қанча хорижликлар бор.

БМТ мазкур портлашда Сербия ва Филиппин фуқароси бўлмиш икки ходими нобуд бўлганини эълон қилди.
Айни пайтда БМТ, АҚШ ва қатор Ғарб давлатлари Пешовардаги меҳмонхонага уюштирилган ҳужумни кескин қораладилар.

Ҳозирча ҳеч ким мазкур хуруж учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ. Толибон ҳаракати Сват водийсида олиб борилган ҳарбий амалиётларга жавобан мамлакат бўйлаб қўпорувчилик ҳужумларини амалга ошириш билан тахдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG