Линклар

logo-print

Митчел Фаластин етакчилари билан учрашади


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел бугун Фаластин раҳбарияти билан сўзлашувлар олиб боради.

Сешанба куни АҚШ расмийси Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва президент Шимон Перес билан учрашиб, Исроил-Фаластин тинчлик жараёнига оид масалаларни муҳокама қилди.

Жорж Митчел ушбу учрашувларда Вашингтон имкон қадар тез фурсатда Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини бошлаш ниятида эканини маълум қилди.

Яқин Шарқ сафари давомида Митчел Байрут ва Дамашққа боришни режалаган.


XS
SM
MD
LG