Линклар

Афғонистонда дала қўмондони ўлдирилди


АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондонлиги мамлакат ғарбида берилган ҳаво зарбалари оқибатида таниқли дала қўмондонларидан бири ва камида 16 жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, 100 кишидан иборат жангарилар гуруҳи қўмондони Мулла Мустафо яқинда толибон етакчилари билан учрашган.

Бундан ташқари мулла Мустафонинг Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусига ҳам алоқаси борлиги тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG