Линклар

Қирғизистон хандақлар юзасидан ташвиш билдирди


Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон томони бир томонлама чегараларда хандақлар қазий бошлагани ва девор қураётганидан ташвиш билдирди.

Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, Ўзбекистон Қирғизистоннинг Сузоқ, Ахси ва Новқат туманлари билан чегарадош ҳудудларида хандақ қазиш ва девор қуриш ишларини давом эттирмоқда.

“Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида чегара тўла аниқланиб олмагунига қадар тарафлар ҳеч қандай ҳаракат қилмасликлари, жумладан, қурилиш ва тўсиқ ўрнатиш ишларини олиб бормасликлари тўғрисида шартнома мажбуриятлари ҳамда бекор қилинмаган давлатлараро ҳужжатлар мавжуд. Биз расмий Тошкент келишувларни бузаётганлигини таъкидлашга мажбурмиз”, дейилади Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган баёнотда.
XS
SM
MD
LG