Линклар

Қирғизлар хандаққа норозилик билдирди


Озодлик мухбирининг ўзбек-қирғиз чегарасидан олган бу суратидан¸ Ўзбекистон томони хандақ қазиш жараëнини жадал давом эттирмоқда.

Озодлик мухбирининг ўзбек-қирғиз чегарасидан олган бу суратидан¸ Ўзбекистон томони хандақ қазиш жараëнини жадал давом эттирмоқда.

Ўзбекистон ҳукуматининг Қирғизистон билан чегара чизиғи бўйлаб бир томонлама қарор асосида эни ва чуқурлиги уч метрлик хандақ қазиëтгани¸ Бишкек томонининг яна бир норозилик баëнотига сабаб бўлди.

Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон томони бир томонлама чегараларда хандақлар қазий бошлагани ва девор қураётганидан ташвиш билдирди.

Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, Ўзбекистон Қирғизистоннинг Сузоқ, Ахси ва Новқат туманлари билан чегарадош ҳудудларида хандақ қазиш ва девор қуриш ишларини давом эттирмоқда.

- Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида чегара тўла аниқланиб олмагунига қадар тарафлар ҳеч қандай ҳаракат қилмасликлари, жумладан, қурилиш ва тўсиқ ўрнатиш ишларини олиб бормасликлари тўғрисида шартнома мажбуриятлари ҳамда бекор қилинмаган давлатлараро ҳужжатлар мавжуд. Биз расмий Тошкент келишувларни бузаётганлигини таъкидлашга мажбурмиз, дейилади Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган баёнотда.

26 май куни Андижон ва Хонободда рўй берган портлашларни амалга оширганларнинг қўшни Қирғизистон ҳудудидан кирганини даъво қилган Ўзбекистон Бош прокуратураси ва президент Ислом Каримов¸ воқеалар билан айни кунда Ўзбекистоннинг Қирғизистон¸ айни пайтда Тожикистон билан чегараларини бир томонлама тартибда ëпиб қўйди.

Орадан саноқли кунлар ўтиб¸ хонободлик тингловчи Озодликк қўнғироқ қилиб¸ Андижоннинг Қирғизистон билан чегарасида эни ва чуқурлиги уч метрлик хандақлар қазилаëтганини хабар қилди.

Бу хабар эртасига риштонлик Олимжон ака¸ чегаранинг бу қисмида хандақ эмас¸ балки баландлиги 7 метрлик бетон девор қурилаëтганини маълум қилди ва бу қурилишга ўз кўзи билан гувоҳ бўлганини таъкидлади.

Кузатувчилар фикрича¸ Ўзбекистон ҳукуматининг ўзаро келишув ва халқаро нормаларни бузиб¸ чегара чизиғида бир томонлама хандақ қазиб¸ девор тортаëтгани бир томондан¸ мамлакат ичидагивазиятнинг беқарорлашиб бораëтгани¸ иккинчи томондан¸ Тошкентнинг ўз қўшниларидан ҳадиги ортаëтгани белгисидир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG