Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси овозга қўйилади


БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш доимий аъзоси - Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция, шунингдек, Япония ҳамда Жанубий Корея Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар кучайтирилишини кўзда тутган резолюция лойиҳаси матни борасида ўзаро келишиб олган.

Резолюция Шимолий Кореянинг ерости ядровий синовларига халқаро ҳамжамият муносабатини акс эттиради.

Сўнгги ҳафталар мобайнида Пхеньян БМТ Хавфсизлик кенгаши жорий этган таъқиққа қарамай, узоқ ва қисқа масофага учувчи ракеталарини ҳамда ядровий қуролини синовдан ўтказди.

Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар кучайтирилишини кўзда тутувчи резолюция БМТда жума куни овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG