Линклар

МакКиернан ўрнига МакКристал


АҚШ Сенати Афғонистондаги Америка қўшинларига янги қўмондон сифатида президент Барак Обама тавсия этган номзодни маъқуллади.

Генерал-лейтенант Стэнли МакКристал Афғонистондаги АҚШ қўшинларига қўмондонлик қилиб келган ва ўтган ой бу лавозимидан четлатилган Генерал Дэвид МакКиернан ўрнини эгаллайди.

Стэнли МакКристал яқин кунларда Кобулга етиб бориши ва Афғонистондаги 56 минг аскарли Америка қўшинига раҳбарлик қилишга киришиши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG