Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи қайтадан хавф солмоқда


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўта хавфли H1N1 вирусининг тарқалиши олдини олиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида фавқулодда мажлис ўтказмоқда.

Женевада ўтказилаётган мажлис арафасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳонда пандемия ҳолати жорий этиш масаласини муҳокама қилаётганини билдирди.

Ташкилот раҳбари Маргарет Чан чоршанба куни чўчқа гриппи номини олган ушбу янги вирус энг кўп қайд этилган давлатлар расмийлари билан касалликнинг тарқалиши юзасидан фикр алмашди.

Глобал пандемия эълон қилингудек бўлса, бу сўнгги 40 йил ичида илк бор жорий қилинган пандемия бўлади.
H1N1 вируси апрел ойида даставвал Мексика ва АҚШда қайд этилди. Кейинчалик янги турдаги вирус жаҳоннинг 74 давлатида аниқланиб, шу кунгача 140дан зиёд кишининг ҳаётига зомин бўлди.

XS
SM
MD
LG