Линклар

Обама Бакиевга мактуб йўллади


Расмий Вашингтон Қирғизистондаги ҳарбий базани сақлаб қолишга уринаётган бир пайтда президент Барак Обама қирғизистонлик ҳамкасби Қурмонбек Бакиевга мактуб йўллади.

Қирғизистон президенти маъмуриятининг билдиришича, Обама ўз мактубида расмий Бишкекнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётларига қўшган ҳиссаси учун Бакиевга маннатдорчилик изҳор қилган.

АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳозирча бу маълумотга ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Расмий Бишкек феврал ойида Манасдаги АҚШ ҳарбий базасини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилиб, базани бўшатиб қўйиш учун америкаликларга олти ой муҳлат берган.

Қирғизистон раҳбари Қурмонбек Бакиев Манасни ёриш тўғрисидаги қарори қатъий эканини бир неча бор таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG