Линклар

Италияда террорчилар ҳибс этилди


Италия полицияси келаси ой мамлакатда ўтказилиши кутилаётган Катта саккизлик саммити чоғида қўпорувчилик амалиёти содир этишни режалаштирганликда гумон қилинган олти шахс ҳибс этилганини билдирди.

Италия нашрларига кўра¸ қўлга олинган шахслар сўлчи қарашдаги террорчи гуруҳ вакиллари бўлган.

Италия 8-10 июл кунлари Катта саккизлик саммитига мезбонлик қилади. Ушбу саммитни даставвал Сардиния оролларида ўтказиш режаланган эди. Бироқ Италия ҳукумати саммитни яқинда кучли зилзила рўй берган Абруцци вилояти марказига кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди.
XS
SM
MD
LG