Линклар

Эронда сайловолди кампанияси ниҳоясига етди


Эронда 12 июн куни президентлик сайлови бўлиб ўтади.

Айни пайтда президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси ниҳоясига етди.

Иккинчи муддатга президентликда қолишга уринаётган президент Маҳмуд Аҳмадийнажод жиддий рақобатга юз тутмоқда.
Аҳмадийнажоддан ташқари президентликка Инқилоб посбонларининг собиқ раҳбари Муҳсин Ризоий, мўътадил ислоҳотчилар Ҳусайн Мусавий ва Маҳдий Карубийлар даъвогарлик қилмоқдалар.

Сайловолди кампаниясининг охирги куни Аҳмадийнажод ўз ислоҳотчи рақибларини бўҳтон тарқатаётганликда айблаб, ҳақорат қилганликлари учун қамоқққа ташланишларидан огоҳлантирди.

Ислоҳотчи номзодлардан бири Мусавий аввалроқ телевидение орқали чиқишида Эрон ҳукуматини оддий халқни алдаётганликда айблади.

Айни пайтда Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси расмийларидан бири ислоҳотчиларни Эронда инқилоб амалга оширишга уриниш оқибатларидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG