Линклар

logo-print

НАТО Мудофаа вазирлари Брюсселга тўпландилар


НАТОга аъзо давлат Мудофаа вазирлари Афғонистондаги вазият ва Косоводаги халқаро кучлар сонини қисқартириш масаласини муҳокама қилиш мақсадида Брюсселга тўпландилар.

Афғонистондаги НАТО ҳарбийлари сонини ошириш масаласида Вашингтоннинг Европа давлатларига босим қилиши кутилмоқда. АҚШ ҳукумати Афғонистонга қўшимча 21 минг кишилик ҳарбий контингент юбориш жараëнини бошлади.

Брюссел учрашуви арафасида гапирган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтсга кўра, НАТО иттифоқчилари келаси йил давомида Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш борасида ижобий натижаларга эришилиши лозимлиги борасида АҚШ билан ҳамфикрдирлар.
XS
SM
MD
LG