Линклар

Гуантанамо уйғурлари Бермудагa кўчирилди


АҚШ Адлия вазирлиги Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган уйғур миллатига мансуб маҳбуслардан тўрт нафари Бермуда оролларига кўчирилганини маълум қилди.

АҚШ расмийларининг билдиришича, мазкур тўрт маҳбус собиқ президент Жорж Буш маъмурияти томонидан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Бундан бир оз аввал Тинч океанидаги Палау давлати Гуантанамода сақланаётган 17 нафар уйғурни қабул қилиб олишга розилик берган эди.

Ушбу мамлакат президенти Жонсон Торибионг ўз миллатининг меҳмондорчилик анъаналаридан келиб чиққан ҳолда маҳбусларни қабул қилиш қарори қабул қилинганини билдирди.

Айни пайтда Хитой ҳукумати АҚШдан ушбу маҳбусларнинг ўз иxтиёрига топширилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG