Линклар

Россия ҳануз АҚШ мудофаа режасига қарши


Россия АҚШ ҳукумати Марказий Европага мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режасидан воз кечган тақдирдагина, Вашингтон билан мудофаа масаласида тўлиқ музокаралар бошлашини маълум қилди.

- Вашингтоннинг ўз режасидан воз кечиши ракета ҳужуми юзасидан билдирилаётган ташвишлар борасида музокаралар бошлашга замин яратади, деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Андрей Нестеренко.

АҚШ томони Чехия ва Польшага жойлаштирилиши кутилаётган мудофаа тизими Эрон ва Шимолий Кореянинг эҳтимолий ракета ҳужумига қарши қаратилганини таъкидламоқда.

Россия эса Вашингтоннинг бу режасига кескин қаршилик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG