Линклар

АҚШ мулоқот йўлидан оғмоқчи эмас


Афғонистонда тинчлик ўрнатишни ўз устивор вазифаси қилиб белгилаган АҚШ янги маъмурияти¸ бу йўлда инсон ҳақларини эътиборсиз қолдираëтганликда айбланмоқда.

Афғонистонда тинчлик ўрнатишни ўз устивор вазифаси қилиб белгилаган АҚШ янги маъмурияти¸ бу йўлда инсон ҳақларини эътиборсиз қолдираëтганликда айбланмоқда.

Озодлик суҳбатлашган АҚШ расмийсига кўра¸ демократия ва инсон ҳақлари ночор ҳолда бўлган давлатларга ëндашув масаласида Обама маъмурияти мулоқот йўлини афзал билади.

АҚШ Давлат котибининг демократия¸ инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича муовини ëрдамчиси Карен Стюарт куни-кеча Озодликнинг Брюсселдаги мухбири билан учрашиб¸ Обама ҳукуматининг авторитар режимлар билан муносабатларига оид саволларга жавоб берди.

Озодлик: 4 июн куни Қоҳирадан туриб мусулмон дунëсига қилган мурожаатида президент Обама демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласини ҳам тилга олди. Бу мурожаатдан сўнг АҚШ янги маъмуриятининг аввалги ҳукумат яқиндан ҳамкорлик қилиб келган нодемократик режимлар билан муносабати ўзгаришини кутишимиз мумкинми?

Стюарт: Бу борада президент Обама ва янги маъмурият сизга биз бу муносабатларга мураккаб ва яхлит бир жараëн сифатида қараймиз¸ деган гапни айтиши мумкин. Биз ўз фундаментал ҳақ ва эркинликларини сўраëтган халқларни демократик ривожланиш йўлидан боришга ундаш ва бу йўлда уларни қувватлашда давом этамиз. Аммо инсон ҳуқуқлари масаласи бизнинг бошқа давлатлар билан муносабатимизни белгилайдиган ягона масала бўлади¸ деб айта олмайман.
Бизнинг инсон ҳуқуқларидан бошқа ҳам миллий манфаатларимиз бор ва биз давлатлар билан ўзаро муносабатларда ана шу манфаатларни ҳам инобатга оламиз.

Озодлик: АҚШнинг нодемократик режимлар билан муносабатларида қандайдир шартлар бўлишини кутиш мумкинми?

Стюарт: Мен¸ бу борада ҳамма учун бир хил шарт қўйилади¸ дея олмайман. Биз ҳар бир давлат билан алоҳида олинган муносабат ўрнатиш ва мулоқот билан ўзаро англашинувга келиш ҳамда фуқаролик жамиятини қувватлашнинг энг мақбул ëндашув эканига ишонамиз.

Озодлик: Мусулмон дунëсидаги нодемократик жамиятларнинг ўзгариши учун¸ камида ўнлаб йиллар лозим. АҚШ нинг шунча кутишга вақти борми?

Стюарт: Ҳа¸ бор. Қолаверса¸ мен бу ўзгариш учун сиз айтган каби бир неча ўн йил кераклигига кўп ҳам қўшилмайман. Аммо биз мусулмон жамиятларида яхши ўзгаришлар бўлиши учун танланган йўлдан оғишмай давом этаверамиз.

Озодлик: Келинг энди¸ бевосита Обама маъмурияти томонидан ташқи сиëсатдаги энг устивор вазифа этиб белгиланган Афғонистондаги вазиятга ўтайлик. Шу пайтгача¸ АҚШ нинг Афғонистонда қандай демократик мақсадларни кўзлаëтгани ҳақда деярли гапирилмаяпти. Демократик мақсадлар террорчиликка қарши кураш соясида қолиб кетмадими?

Стюарт: Мен хизмат қилаëтган демократия ва инсон ҳақлари бюроси нуқтаи назаридан¸ Афғонистонда эркин ва ҳалол сайловлар ўтказиш учун қулай муҳит яратиш¸ хотин-қизлар ва миллий озчилик муаммолари устида жиддий ишлаяпмиз. Мен Афғонистонда демократияга қизиқишнинг камайганига оид бирор ишорат кўрмаяпман. Айни пайтда¸ табиийки¸ биз мамлакатдаги хавфсизлик муаммоларини ҳал қилишга уринаяпмиз.

Озодлик: АҚШ Афғонистонда нодемократик¸ аммо барқарорлик ўрнатиши мумкин тузумни ечим ўлароқ қабул қилиши мумкинми?

Стюарт: Йўқ¸ бизнинг мақсадимиз демократик Афғонистон барпо қилиш. Мақсадимиз¸ фундаментал инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилувчи хавфсиз¸ барқарор ва демократик Афғонистондир.

Озодлик: Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш жараëнида Марказий Осиë давлатлари кўп жиҳатдан муҳимдир. Сизнинг бюронгиз¸ бу бешала давлат борасида бирор аниқ ишни амалга ошираяптими?

Стюарт: Ҳа¸ биз бу беш мамлакатда ҳам фуқаролик жамиятини қўллашга қаратилган дастурларни амалга ошираяпмиз. Биз¸ бу минтақада¸ айниқса матбуот эркинлиги ва хотин-қизлар ҳақлари борасида илгари силжиш бўлишини истаймиз. Минтақадаги болалар меҳнатини эксплуатация қилишнинг энг ëмон кўринишларига қарши курашга қаратилган лойиҳаларимиз ҳам бор. Айни пайтда¸ диний эркинлик ва динлараро тоқатлиликни рағбатлантиришга қаратилган дастурлар устида ҳам ишлаяпмиз. Ана шулар¸ Марказий Осиë учун муҳим муаммолардир.
XS
SM
MD
LG