Линклар

logo-print

Афғонистонда терактлар сони ошди


Афғонистонда йил бошидан буён террорчилик ҳужумлари сони 50 фоизга ортган. Бу ҳақда Афғонистондаги халқаро тинчликпарвар кучлар қўмондонлиги тарафидан жорий йил беш ойи бўйича эълон этилган ҳисоботда билдирилди.

Афғонистон ва Яқин Шарқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреуснинг таъкидича, ўтган ҳафтада Афғонистонда зўравонликлар кўлами 2001 йилдан буёнги энг юқори даражага етган.

Ўтган бир ҳафта мобайнида жангари гуруҳлар тарафидан 400 та ҳужум содир этилган ва бу 2004 йил январига қараганда саккиз баравар кўпдир.

Генерал Дэвид Петреусга кўра, америкалик ҳарбийлар яқин кунлар ичида Афғонистонда толибонга қарши қатор муҳим амалиётлар ўтказишни режалаган.
XS
SM
MD
LG