Линклар

Ўзбеклар қирғиз фуқароси жасадини қайтарди


Ўзбекистон чегарачилари томонидан ўзбек-қирғиз чегарасида отиб ўлдирилган Улуғбек Усмоновнинг жасади Қирғизистондаги қариндошларига қайтариб берилди.

29 ёшли Усмонов 7 май куни ўзбек-қирғиз чегарасини рухсат этилмаган жойдан кесиб ўтаётганда ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилганди.

Олдинроқ марҳумнинг қариндошлари Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб, вазиятга аралашувни ҳамда ҳалок бўлган йигитнинг жасадини қайтариб олишга кўмак беришни талаб қилгандилар.

Бу ишга Қирғизистон парламенти депутатларидан бири аралашди ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Ўзбекистон парламентига мурожаат қилиш таклифини кўтариб чиққанидан сўнг жасад қариндошларига қайтариб берилди.
XS
SM
MD
LG