Линклар

logo-print

Афғонистон НАТО Мудофаа вазирлари муҳокамасида


НАТОга аъзо давлат Мудофаа вазирларининг Брюсселдаги учрашуви иккинчи кун давом этмоқда.

Бугунги учрашувда Мудофаа вазирлари Афғонистондаги вазият ва ушбу мамлакатга қўшимча ҳарбий юбориш масаласини муҳокама қиладилар. Пайшанба куни Брюсселда гапирган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс НАТО иттифоқчилари келаси йил давомида Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш борасида ижобий натижаларга эришилиши лозимлиги борасида АҚШ билан ҳамфикр бўлганини таъкидлади.

Пайшанба кунги йиғинда НАТО Мудофаа вазирлари Косоводаги халқаро кучлар сонини қисқартиришга келишиб олдилар. Ҳозирда Косовога НАТОнинг 15 минг кишилик ҳарбий контингенти жойлаштирилган. Эндиликда НАТО бу ўлкадаги ҳарбийлар сонини 10 минг кишига туширади.

XS
SM
MD
LG