Линклар

АҚШ афғон стратегиясини янгиламоқчи


АҚШ ва халқаро кучларнинг янги қўмондони генерал Стенли МакКристал тинч аҳоли вакиллари орасидаги талофотларнинг олдини олиш мақсадида Афғонистондаги ҳарбий стратегияни қайта кўриб чиқажагини маълум қилди.

Бу ҳақда МакКристал БиБиСига берган интервьюси чоғида маълум қилди.

Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар, жумладан, АҚШ ҳаво зарбаларида тинч аҳоли вакилларининг ҳам нобуд бўлиши расмий Кобул ва маҳаллий фуқароларнинг кескин эътирозига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG