Линклар

ЖСТ раҳбари Россия режасидан таажубда


Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Паскал Лами Россиянинг Қозоғистон ва Беларус билан биргаликда ушбу ташкилотга аъзо бўлиш режасидан ҳайратга тушганини маълум қилди.

Паскал Ламининг таъкидича, расмий Москва ўз режаси ҳақида Жаҳон савдо ташкилотини олдиндан огоҳлантирмаган.

Жорий ҳафта бошида Россия Бош вазири Владимир Путин ҳар учала давлат Жаҳон савдо ташкилоти билан алоҳида олиб борилаётган музокараларни тўхтатиши ҳамда Россия, Беларус ва Қозоғистон Ягона божхона тизими сифатида ушбу ташкилотга аъзо бўлишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG