Линклар

Жаҳон грипп пандемиясига ҳозирланмоқда


Жаҳон давлатлари чўчқа гриппи пандемиясига қарши курашга таррадуд кўра бошладилар.

11 июн куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳонда чўчқа гриппи пандемиясини эълон қилди.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати кузда авж олиши тахмин қилинаётган янги турдаги гриппга қарши курашга тайёр эканини маълум қилди.
Ушбу касаллик тарқала бошлаган Мексика ҳукумати вазият назорат остида эканини билдирди.

Япония расмийси мамлакат бўйлаб H1N1 вирусига қарши чоралар режаланаётганини маълум қилди:

- Биз фуқароларимизни тинчланишга бироқ огоҳ бўлишга даъват қилмоқдамиз. Энг муҳими¸ биз ушбу касаликка қарши кенг кўламли чоралар кўришни режаламоқдамиз, деди Япония расмийси.

Мазкур вирус шу кунгача қарийб 74 та давлатда қайд этилди ва жаҳон бўйлаб 140қа яқин фуқаро ушбу вирусдан нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG