Линклар

Ўзбекистон газ беришни тўхтатиши мумкин


“Ўзбектрансгаз” расмий Душанбени “зангори олов” учун қарзлар тўланмаган тақдирда Тожикистонга 15 июндан бошлаб газ берилиши тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда Тожикистоннинг газ учун Ўзбекистонга қарздорлги 18 миллион доллар миқдорига етган.

Бироқ “Тожиктрансгаз” ширкати маблағ йўқлиги туфайли Ўзбекистонга қарзларини бера олмаслигини маълум қилган.

Келишувга мувофиқ Ўзбекистон жорий йилда Тожикистонга 550 миллион кубометр газ етказиб бериши керак эди. музокараларда минг кубометр газ нархи 240 доллар қилиб белгиланган.
XS
SM
MD
LG