Линклар

logo-print

Митчел Сурияга сафар қилди


АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчел Дамашқда Сурия президенти Башар ал-Ассад билан учрашди.

Учрашув чоғида Жорж Митчел Вашингтоннинг минтақада тинчлик ўрнатишга қаратилган уринишларида расмий Дамашқ муҳим рол ўйнашини таъкидлади.

Исроил ва Араб давлатлари ўртасидаги бир неча йиллик адоватни тугатиш мақсадида расмий Вашингтон Араб давлатлари, жумладан, Сурия билан алоқаларни яхшилашга уриниб келмоқда.

Пайшанба куни Қоҳирада чиқиш қилган Жорж Митчелл Араб давлатларини Исроил билан тинчлик ўрнатиш масаласига жиддий ёндашишга ундади.

Исроил шу пайтгача Араб давлатларидан Миср ва Иордания билан тинчлик шартномасини имзолаган, ҳолос.
XS
SM
MD
LG