Линклар

logo-print

Зардорий Толибонни йўқ қилишга ваъда берди


Покистон президенти Осиф Али Зардорий Толибон ҳаракати мамлакатни босиб олишга уринаётганини таъкидлаб, жангариларни тор-мор этишга ваъда берди.

Толибон жангарилари ҳукумат кучларининг Сват водийсида олиб борган ҳарбий амалиётларига жавобан сўнгги кунлар мобайнида
Покистон бўйлаб бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этди.

Жума куни Лаҳор шаҳрида маҳаллий мадрасада содир этилган портлаш оқибатида уч киши, жумладан, Толибларга мухолиф бўлган таниқли мулла нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.
XS
SM
MD
LG