Линклар

Аҳмадийнажод сайловда ғалаба қозонди


Эрон Ички ишлар вазири Содиқ Маҳсулий жума куни бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод сайловчиларнинг 62.6 фоиз овозини олиб , сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди.

Аҳмадийнажоднинг асосий рақиби саналган ислоҳотчи Мирҳуссайн Мусавий 33.7 фоиз овоз тўплаган, яна икки номзод эса жуда оз овоз билан анча ортда қолиб кетган.

Ички ишлар вазирига кўра, сайловчиларнинг иштироки 85 фоизни ташкил этган.

Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингач, ислоҳотчи номзод Мирҳуссайн Мусавий бу натижаларни тан олмаслигини айтди.

13 июн куни оммавий ахборот воситаларига сўзлаган Мусавий жума кунги сайлов чоғида йўл қўйилган очиқ-ойдин қонунбузарликларга қарши курашишини таъкидлади.

СиЭнЭн каналининг Теҳрондаги мухбири Мусавий тарафдорлари сайловнинг дастлабки натижаларига қарши норозилик акцияси ўтказиш мақсадида Теҳрон кўчаларига тўпланаётгани тўғрисида маълум қилди.

Айни пайтда Эрон полицияси Теҳрондаги ҳукумат биноларида хавфсизлик чораларини кучайтириб, олдиндан рухсат берилмаган намойишларнинг ўтказилишига йўл қўймаслиги ҳақда огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG