Линклар

logo-print

Шимолий Корея ўз дастурини ривожлантирмоқчи


Шимолий Корея мамлакат реакторларида ишлаб чиқарилган барча плутонийни ўз ядровий дастури учун ишлатиши тўғрисида эълон қилди.

Бундан ташқари, расмий Пхенян БМТнинг жума куни жорий этилган санкцияларига жавобан, агар АҚШ ва унинг иттифоқчилари мамлакатни яккалатиб қўйишга уринса, ҳарбий ҳаракатларни бошлаб юбориш билан ҳам таҳдид қилди.

12 июн куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг яқинда ер ости ядровий қурол синови амалга оширгани учун бу давлатга нисбатан янги санкцияларни жорий этди.

Янги резолюцияда Шимолий Кореяга қурол яроғ экспорти ва импорти таъқиқланган. Шунингдек, БМТга аъзо давлатлар Шимолий
Кореяга юк олиб кетаётган кемаларда текшириш ўтказиши ва шубҳали юкларни мусодара қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
XS
SM
MD
LG