Линклар

Покистонда одамлар қурбон бўлди


Покистон расмийлари АҚШга тегишли, деб гумон қилинаётган масофадан бошқариладиган ракета келиб урилиши оқибатида 3 киши ўлганини маълум қилди.

Покистон расмийларига кўра, ракета Жанубий Вазиристондаги Ладҳа ҳудудида машинага келиб урилган.

Бу ҳудуд Покистондаги Толиблар етакчиси Байтуллоҳ Маъсуднинг асосий қароргоҳи жойлашган ҳудуд саналади. АҚШ қўшинлари эса бу каби жангариларга ҳужум қилиш учун шу каби ракеталардан фойдаланади.

Бундан бироз муқаддам Покистонга тегишли ҳарбий самолётлар Маъсуднинг қароргоҳига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар пайдо бўлган эди.

Айни пайтда Покистон расмийлари мамлакат хавфсизлик кучлари қабилалар назорати остидаги Бажур вилоятида яширинган Толиблар базасига уюштириладиган ҳужумларда, одатан, реактив самолёт вертолёт ва артиллериядан фойдаланишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG