Линклар

Лукашенко Москвага бормайди


Белорус президенти Александр Лукашенко 14 июн куни Москвада ўтадиган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар йиғилишида иштирок этмайдиган бўлди.

Лукашенко ўз давлатида етиштириладиган сут маҳсулотларига Россия томонидан таъқиқ қўйилганига жавобан Москвага бормаслигини билдирди.

Белорус Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнот мазмунига кўра, 1 минг 200 турдаги сут маҳсулотларига шу ойда жорий этилган таъқиқ “ошкора камситиш”дир ва бу иқтисодий хавфсизликка таҳдид солади.

“Шу боис ҳам Белорус Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти йиғинида иштирок этмасликка мажбур”, дея Лукашенко қарорини изоҳлади Белорус Ташқи ишлар вазирлиги.

Россия ва Белорус ўртасидаги алоқалар тобора таранглашиб бормоқда. Бу кескинлик Белоруснинг Жанубий Осетия ва Абхазияни мустақил давлат, дея тан олишдан бош тортгани Москвага ёқмаганидан бошланди.
XS
SM
MD
LG