Линклар

logo-print

Афғонистон президентлигига 41 киши даъвогар


Афғонистонда президент сайловига масъул расмийлар 20 августга белгиланган сайловда қатнашиш истагини билдирган 41 номзод рўйхатини тақдим қилди.

Расмийларга кўра, бу якуний рўйхат. Бу рўйхатда ғалаба эҳтимоли энг юқори бўлган номзод амалдаги президент Карзайдир. Кейин эса собиқ молия вазири Ашраф Ғани ҳамда собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳдир. Номзодлар орасида икки аёл ҳам бор.

Афғонистондаги мустақил сайлов комиссияси раҳбари Азизуллоҳ Лодин президентликка даъвогарлар рўйхатига тиркалган кўпгина номзодлар президентликка муносиб эмас, деган фикрда. Унга кўра, номзодларнинг кўпчилиги, ҳатто, саводсиз ёҳуд тегишли маъмурий тажриба ва билимга эга эмас.

“Аммо, мамлакатдаги сайлов қонунларида номзоднинг квалификацияси бўйича меъёрлар жуда паст қилиб белгиланган”, деб ҳисоблайди Азизуллоҳ Лодин.
XS
SM
MD
LG