Линклар

logo-print

Сурия АҚШ ҳаракатига ҳамкор


Сурия расмий матбуоти Дамашқ АҚШнинг Яқин Шарқда тинчлик бўйича саъй-ҳаракатларига оптимистик муносабатда эканини ёзди.

Шу кунларда АҚШнинг махсус элчиси Жорж Митчел Дамашққа сафар қилди.

Бу сафардан сўнг расмий нашр саналган “Ат-Тавра” газетаси глобал тинчликни сақлаш йўлида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг муҳимлигини тан олиши ва шу боис ҳамкорликни кучайтириш зарурати бўйича “реал оптизимга” имкон борлиги ҳақида ёзди.

АҚШ расмийси Митчел шанба куни Сурия президенти Башар ал-Асад билан музокаралар ўтказди. Жорж Митчел Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги сайи-ҳаракатларида Дамашқнинг “жуда муҳим рол” ўйнашини алоҳида эътироф этди.

АҚШнинг янги маъмурияти Араб-Исроил тинчлик жараёнини қайта тиклаш ишларига Дамашқни жалб этиш истагини билдирган.
XS
SM
MD
LG