Линклар

ЕИ Эрондаги вазиятдан ташвиш билдирди


Европа Иттифоқи президентлик сайловидан сўнг Эронда юзага келган вазиятдан хавотир билдирди.

Иттифоқ баёнотида айтилишича, хавотирга сабаб бўлаётган асосий жиҳатлар овоз бериш жараёнида сохтакорликка йўл қўйилгани ҳақидаги тахминлар ҳамда Теҳрондаги тартибсизликлардир.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон эса Вашингтон Эронда бўлаётган вазиятни диққат билан кузатаётгани, лекин, сайлов натижаларига муносабат билдирмаслигини айтди.
“Америка қўшма штатлари Эрондаги президентлик сайлови натижаларига муносабат билдирмайди. Табиийки, биз сайлов натижалари Эрон халқи истагини ҳақиқатда ҳам акс эттиради, деб умид билдирамиз”, деди АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG