Линклар

Аҳмадийнажод сайлов адолатли ўтганини айтмоқда


Эрон президентлик сайловларида мағлубиятга учраган Мирҳусайн Мусавийнинг тарафдорлари сайловлар натижаларига норозилик ўлароқ душанба куни намойишларни давом эттиришларини айтмоқда.

Мусавий Инқилоб посбонлари кенгашидан сайлов натижаларини бекор қилишни сўраганини маълум қилди.

- Натижаларнинг бекор қилиниши, - деди Мусавий,- халқнинг ҳукуматга бўлган ишончини сақлаб қолишнинг ягона йўлидир.

Мусавийга кўра, жума кунги сайловларда оммавий қалбакилаштириш ҳоллари рўй берган.

Аҳмадийнажод якшанба куни Теҳронда ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида натижалар “жуда тўғри” бўлганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG