Линклар

logo-print

Покистон Ғарб кўмагига муҳтож


Покистон Ташқи ишлар вазири ўз ҳукумати толибларни енгиш учун халқаро кўмакка муҳтож экани, акс ҳолда зўравонликлар Ҳиндистон ва Форс кўрфазига кўчиши xусусида огоҳлантирди.

Бу ҳақда Шоҳ Маҳмуд Қурайший "Financial Times" нашрига берган интервьюси чоғида маълум қилди.

Жорий ҳафта Исломободда ЕИ-Покистон саммити иш бошлайди. Покистонга халқаро ёрдам кўрсатиш мавзуси мазкур саммит диққат марказида бўлади.

Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучлари толибларга қарши қаратилган кенг кўламли ҳарбий амалиётларни Афғонистон чегарасига
яқин ҳудудларга кўчирди.

АҚШ расмийларининг билдиришича, ушбу ҳудудга беркинган жангарилар Ғарбдаги нишонларга зарба беришни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG