Линклар

ЕИ Нетаняҳу нутқини олқишлади


ЕИ раёсати Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳунинг айрим шартлар билан бўлса-да Фаластин давлати ташкил этиш борасидаги баёнотини олқишлади.

ЕИга раислик қилаётган Чехия Ташқи ишлар вазири Ян Коҳоут Нетаняҳу маърузасини "тўғри йўналишда қилинган қадам", дея баҳолади.

Якшанба куни Исроил Бош вазири ўз ҳукумати қуролсиз Фаластин давлати яратилишига рози эканини маълум қилди.

Бундан ташқари Нетаняҳу фаластинликлар Исроил давлатини тан олиши лозимлигини таъкидлади.

Оқ уй маъмурияти Исроил Бош вазири нутқини тинчлик йўлида олдинга ташланган муҳим қадам, дея изоҳлади. Фаластин раҳбарияти ва Ҳамас ҳаракати эса Нетаняҳу нутқи ва унинг таклифларига кескин эътироз билдирди.

Айни пайтда, ЕИга аъзо давлат Ташқи ишлар вазирлари Люксембургда Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман билан сўзлашувлар олиб бормоқдалар.
XS
SM
MD
LG