Линклар

logo-print

Бакиев Москвада Каримов билан учрашди


Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиев 14 июн куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизматига таяниб "Kazakhstan Today" нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, учрашувда президентлар ўзбек-қирғиз муносабатлари, ўзаро алоқалар ривожи ҳамда халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашганлар.

- Бундан ташқари томонлар Ўзбекистонни Қирғизистон орқали Хитой билан боғловчи янги темир йўл қуриш лойиҳасига қизиқиш билдирдилар, дейилади ушбу хабарда.
XS
SM
MD
LG