Линклар

Афғонистон: янги қўмондон ишга киришди


АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари янги қўмондони генерал Стэнли МакКристал бугундан бошлаб ўз лавозимига расман киришди.

Кобулда уюштирилган махсус тадбирда Стенли МакКристал қўмондонлик вазифасини ўтган ой истеъфога чиқарилган генерал Дэвид МакКиернандан қабул қилиб олди.

Ўтган ҳафта Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашган генерал Стэнли МакКристал ўзининг асосий вазифаси Афғонистон фуқароларини ҳимоялашдан иборат бўлишини баён қилди.
XS
SM
MD
LG