Линклар

Яманда хорижликлар жасади топилди


Яман шимолида ўтган ҳафта ўғирлаб кетилган 9 хорижликдан уч нафарининг жасади топилди.

Ахборот агентликларининг маҳаллий расмийларга таяниб хабар қилишича, Германия фуқаролари бўлмиш уч аёл жасади Саада минтақасида топилган. Аёлларнинг барчаси отиб ўлдирилган.

Ўтган ҳафта номаълум шахслар 9 хорижликни ўғирлаб кетган эди. Улардан етти нафари Германия, қолган иккиси эса Буюк Британия ва биттаси Жанубий Корея фуқароси бўлган.

Айни пайтда қолган олти тутқуннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
XS
SM
MD
LG