Линклар

logo-print

Эронда намойишлар давом этмоқда


Эронда Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қайтадан президент этиб сайланганига норозилар бугун ҳам намойишиларини давом эттиришларини айтмоқда.

Кеча Теҳронда юз минглаб эронликлар кўчаларга чиқди.

Эрон президентлик сайловида мағлубиятга учраган Мир Ҳусайн Мусавийнинг тарафдорлари иштирокидаги намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди.

Ёқилғи солинган канистраларни кўтариб олган намойишчилар гуруҳи Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Хоманайига содиқ бўлган Басиж аскараларига тегишли бинога ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

Басиж гуруҳининг бир неча аъзоси намойишчиларга қарата ўт очиб, бир неча нафарини жароҳатлади.

Ассошиэйтед Пресс мухбирига кўра, намойишчилардан камида бир нафари ҳалок бўлган.

Мусавий сайлов натижаларига норозилик билдириб, Инқилоб посбонлари кенгашига шикоят аризасини топширди.

Хоманайи Посбонлар кенгаши Мусавйининг шикоятини кўриб чиқишини айтди.
XS
SM
MD
LG