Линклар

ЕИ Беларусни ислоҳотларга чорламоқда


Европа Иттифоқининг ташқи алоқлар бўйича комиссари Бенита Ферреро-Валднер келаси душанба куни Беларусга сафар қилиб, Минск етакчиларини сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга ундашини айтмоқда.

Европа Иттифоқи расмийсига кўра, 22 июнга белгиланган ташриф президент Александр Лукашенко таклифи билан амалга ошмоқда.

Ферреро-Валднер Беларус расмийларига сиёсий ислоҳотлар бобида “кўп ишлар қилиниши кераклигини” айтиш ниятида эканини таъкидлади.

Беларус инсон ҳуқуқларига оид вазият ва сайлов қонунларининг бузилиши билан боғлиқ халқаро изоляциядан қутилишга уринмоқда.

Европа Иттифоқи март ойида Лукашенко ва яна 40 нафар расмийга нисбатан жорий қилинган виза таъқиқини вақтинча бекор қилиш қарорини тўққиз ойга чўздирган.
XS
SM
MD
LG