Линклар

Тбилисида намойиш тарқатилди


Грузия полицияси Тбилиси шаҳар ички ишлар бошқармаси олдида норозилик ўтказган намойишчиларни тўқмоқлар билан уриб тарқатиб юборди.

Бир неча киши жароҳатлангани хабар қилиняпти.

Грузия президенти Михаил Саакашвилининг истеъфоси талаб қилинган намойишлар икки ойдан бери давом этаркан, вазият таранглигича қолмоқда.

Намойишчилар Саакашвилининг инсон ҳуқуқларини бузганлик ва ўтган йили Россия билан қуролли можаро пайтида йўл қўйган камчиликлари важидан унинг истеъфосини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG