Линклар

Италия Гуантанамо тутқунларини қабул қилади


АҚШ президенти Барак Обама Италия Гуантанамо қамохонаси тутқунларидан уч нафарини қабул қилишга рози бўлганини маълум қилди.

Обама бу ҳақда душанба куни Вашингтонда Италия Бош вазири Силвио Берлускони билан учрашувдан кейин эълон қилди.

Обама маъмурияти кўплаб муноазараларга сабаб бўлган Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш уринишларининг бир қисми ўлароқ, хориж давлатларини террорчиликда гумон қилинаётган тутқунларни қабул қилишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Ҳозирда Гуантанамо қамоқхонасида 24икки юз қирққа яқин тутқун қолмоқда.
XS
SM
MD
LG