Линклар

Каримов Хитой раҳбари билан сўзлашди


Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Екатеринбургдаги саммитида иштирок этаётган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 15 июн куни Хитой президенти Ху Цзинтао билан учрашди.

Хитой раҳбари ушбу учрашув икки томонлама муносабатларга доир масалалар юзасидан фикр алмашиш учун қулай имкониятдир, дея таъкидлади.

Ислом Каримов ўз навбатида расмий Тошкент Пекин билан ривожланиб бораётган ҳамкорликни юксак қадрлашини билдирди.

Учрашув чоғида президентлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, минтақа ва халқаро майдонда ўзларини қизиктирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

XS
SM
MD
LG